Бухоро туман ҳокими Анваржон Очилов туман ҳокимлиги биносида турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор фуқаролар билан учрашув ўтказди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда 41 нафар тадбиркорнинг муаммолари бирма-бир тингланди. Мурожаатларда асосан электр ва газ таъминоти, ер ажратиш, бандлик, кредит олиш, ишлаб чиқариш тармоқларини кенгайтириш каби масалалар кўриб чиқилди. Кўтарилган масалаларнинг 25 таси қабул давомида ижобий ҳал этилди. 16 та мурожаат қўшимча ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш чораларини кўриш вазифаси билан масъулларга йўналтирилди.
Туман ҳокими тадбиркорлар билан суҳбатлашиш жараёнида амалдаги қонунчилик доирасида уларнинг саъй-ҳаракатларини тўлалигича қўллаб-қувватлашини, ҳар қандай муаммо бўлса ҳудудлар бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳал қилишга тайёр эканлигини, тадбиркорларга кўмакчи эканлигини яна бир бор таъкидлади.