2024 йил 15 январь куни, Когон туманининг Баҳоуддин Нақшбанд маҳалласида яшовчи фуқаро, туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, акаси Х.А. 2024 йилнинг 7 январь куни тахминан соат 19:30 ларда яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб қайтиб келмаганлигини билдирган.
Когон тумани прокуратураси томонидан 2024 йилнинг 20 январь куни ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ушбу қотилликни содир қилган шахс бир неча маротаба судланган, жабрланувчининг ён қўшниси, бир мактабда ўқиган синфдош дўсти бўлиб, спиртли ичимлик таъсирида ўзаро келиб чиққан келишмовчилик оқибатида ўз дўстини уриб, дўппослаши натижасида умрига зомин бўлган.
Айбланувчининг айби унинг кўрсатмаларини воқеа жойида текшириш тергов ҳаракати ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосан тўлиқ исботланиб, жиноят иши юзасидан тўпланган ҳужжатлар жазонинг муқаррарлигини таъминлаш учун Жиноят ишлари бўйича Когон туман судига юборилди.