Маълумки шу кунларда Бухоро шаҳрининг Халқлар дўстлиги ва Алпомиш кўчалари кесишмасида жойлашган, умумий майдони 7,4 гектардан иборат бўлган собиқ “Тўқимачи” спорт мажмуаси ҳудудида Бухоро минтақавий футбол академиясини қуриш белгиланган ва 2014 йилда мазкур объектда қурилиш-тиклаш ишлари бошланган.
Таъмирлаш-тиклаш ишларини қайта давом эттириш мақсадида мазкур объект 2024 йилги инвестиция дастурига киритилиб, қурилиши учун зарур маблағ ажратилди.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигида шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов, тегишли ҳоким ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари ва масъул бошқарма, ташкилот мутасаддилари мазкур объектда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечиришди.