Бухоро вилоятининг Ромитан туманида 4057 нафар математик билимдон ўқувчилар “Прокурор соврини” мусобақасида тест топшириқлари натижаларини ўз вақтида юборишга муваффақ бўлдилар.
Қувонарлиси шундаки, ушбу туманда 3-синфлар ўртасида энг юқори балл 100 балл, 4-синфлар ўртасида эса 70 баллни ташкил этди. 3-синфлар бўйича 7 нафар ўқувчи, 4-синфлар бўйича ҳам 3 нафар ўқувчи ғолиб бўлдилар.
20 апрель куни Ромитан тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман ҳокими Умеджон Барноев, туман прокурори Фаррух Атоев, туман Кенгаши депутатлари ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ғолиб ўқувчилар, уларнинг устозлари ва ота-оналарига ҳамда мактаб директорларига Сертификат, Ташаккурнома, эсдалик совғалари ҳамда бир марталик рағбатлантириш пуллари тантанали равишда топширилди.