Унга кўра, Жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судидан девонхона мудирининг меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилганлиги сабабли ушбу давр учун иш ҳақи; 40.000.000 (қирқ миллион) сўм маънавий зарар ундириб бериш ҳамда меҳнат дафтарчадаги 2023 йил 17 июлда бўшатилганлиги тўғрисида, яъни меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) кўрсатилган ёзувни бекор қилиш мажбуриятини юклаш сўралган.
ФИБ Бухоро туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан собиқ суд ходимига суддан 53 млн иш ҳақи, 4 млн маьнавий зарар ундириш белгиланди ва суд раисига меҳнат дафтарчасини тўғри тўлдириш мажбурияти юкланди.