Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитанда ҳоким ва битирувчи талабалар учрашуви ўтказилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитанда ҳоким ва битирувчи талабалар учрашуви ўтказилди
Бухоро

Ромитанда ҳоким ва битирувчи талабалар учрашуви ўтказилди

06.04.2024 282
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг



Бугун Бухоро шаҳридаги Бухоро Муҳандислик технология институтининг фаоллар залида Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноев иштирокида вилоят Олий таълим муассасининг Ромитанлик битирувчи ёшлари билан учрашди.

Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари, туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими масъуллари ҳамда тижорат банк вакиллари, 500 нафарга яқин мазкур ОТМ битирувчи талабалари иштирок этди.

Олий таълим муассасининг битирувчилари билан учрашув аввалида туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими масъуллари томонидан бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Бундан ташқари битирувчи ёшларга Ромитан туманида амалга оширилган ишлар ҳамда туманда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар тўғрисида видеоролик намойиши бўлиб ўтди.

Шундан сўнг, туман ҳокими Умеджон Барноев сўзга чиқиб, мамлакатимизда кейинги йилларда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан олий ўқув юртлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, илмий салоҳиятини юксалтириш, таълим сифатини халқаро андозалар даражасига кўтариш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Учрашувда Ромитанлик битирувчи талабаларни иш билан таъминлаш, бу борадаги мавжуд имкониятлар, жорий ўқув йилида вилоят ОТМларини тамомлаётган 500 нафарга яқин талабаларни мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Учрашув якунида Ромитан тумани ҳокимлиги ва вилоятимиздаги барча олийгоҳлар ўртасида ҳамкорлик меморандумлари ҳам имзоланди.

Шерзод Камалов 06.04.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

«Чириган жасад изидан» – Бухорода ўлдирилган Туркия фуқаросининг қотиллари қандай топилди?
Бухоро
Туркиялик тадбиркорнинг жасади Бухорода топилди
Бухоро
Умеджон Барноевнинг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди
Бухоро
Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

«Чириган жасад изидан» – Бухорода ўлдирилган Туркия фуқаросининг қотиллари қандай топилди?

28.02.2026 1k
Бухоро

Туркиялик тадбиркорнинг жасади Бухорода топилди

26.02.2026 702
Бухоро

Умеджон Барноевнинг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди

24.02.2026 29
Бухоро

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади

18.02.2026 94

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?