Интернет ўргимчак тўридек бутун дунёни ўраб олди. У сабаб кекса ёш телефоннинг қулига айланди қолди. Бугунги кунда йиғлаб турган чақалоқни овунтириш учун ҳам қўлига телефон тутқазаётган ёш оналар буни замонавийлик , деб ҳисоблашади. Фейсбук, инстаграмда тарқалаётган хабарлар ҳақиқатми, ёлғонми ишимиз йўқ. Лайк босиб хумори ёзилмаганлар ўзидан “ақлли” ясаб олиб изоҳ ёзишлари дард устига чипқон.
Вали Абулов (исмлар шартли равишда ўзгартирилди) 1998 йилда Вобкент туманидаги Астарбоб қишлоғида туғилган. Оддий оиланинг фарзанди. Онаси касалманд, отаси савдо ходими. В. Абулов 2019 йилнинг
июль-август ойларида Тошкент шаҳридаги «Шамс ва қамар» диний китоблар дўконида сотувчи вазифасида ишлаган давридаёқ диний китобларга қизиқиб қолди.
2019 йил 21 сентябрь куни мавсумий ишлаб даромад ортириш мақсадида Россия Федерацияси, Москва области Норофоминск шаҳарчасида қурилиш объектларида ёлланма ишчи сифатида ишга жойлашди.
Норофоминск шаҳридаги «Ашан» номли супермаркетидан «RedMi-9A» русумли қўл телефони харид қилди. Энди бемалол уйдагилар билан гаплашиши мумкинлигидан хурсанд эди. Бундан ташқари ижтимоий тармоққа уланиб олиб… «Теле2» мобил компаниясига тегишли бўлган +797…….2 ва +795…….4 рақамли сим-карталарни жойлаштирди. Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган Вали мазкур смартфонга ўрнатилган «Телеграм», «Инстаграм», «Whatsup» ва «Вконтакте» мессенджерларининг мобил иловасидан фойдаланиб, яқин қариндошлари билан телефонлашиб, улар билан ёзишма олиб бориб юрди.
«Телеграм» мобил иловасида «Салаф» номли профилни яратиб, ундан фойдаланиб келганлигини, «Instagram» мессенджерининг мобил иловасида «vali9492» ва «vali4642» (профиллар номи ўзгартирилди) номли профилларни яратиб, улардан фойдаланарди.
Мазкур профиллари орқали ҳар хил диний гуруҳ ва каналларга уланиб, мазкур гуруҳ ва каналларга жойлаштириладиган диний мазмундаги видеоларни томоша қиларди.
2022 йил 15 январь куни Рашод Камоловнинг давомийлиги 24 сониядан иборат бўлган, ИШИД террористик ташкилотининг атрибути ҳам тасвирланган «…………….-0053» номли видеофайл(файл номи ўзгартирилди)ни томоша қилиб, ундаги фикрлар унга қисман маъқул тушди. В.Абуловдаги қизиқувчанлик уни қабиҳ йўл томон етаклаётганлигини тушуниб-тушунмасдан фойдаланувида бўлган «Instagram» мессенджерининг мобил иловасидаги профилининг шахсий саҳифасига жойлаштирди. Бундан ташқари, канал ва гуруҳлардан келган диний видеоматериалларни «Instagram»даги профилига жойлаштирганлигини ва унинг обуначилари уларни томоша қилиб, уларга «менга ёқади», яъни «like» босиш орқали ўзларининг муносабатларини билдириб туришди. Турли нашида ва диний қисқа метражли видеоларни кўриб уларни ижтимоий тармоқ орқали улашиб турди.
В.Абулов 2022 йил январь ойининг ўрталарида жиноят содир этиш йўлига ўтиб, ўзининг фойдаланувида бўлган «RedMi-9A» русумли
IMEI-1 №869751067317204, IMEI-2 №869751067317212 кодли смартфон ёрдамида Интернет жахон ахборот тармоғидан фойдаланиб, 2022 йил
15 январь куни Р. К.нинг давомийлиги 24 сониядан иборат бўлган демократия куфр тузуми эканлиги ҳақидаги ҳамда ИШИД террористик ташкилотининг атрибути тасвирланган
видеофайлни Интернетнинг сони чегараланмаган фойдаланувчилари учун очиқ доступ (кириш)га, томоша қилиш учун рўйхатдан ўтиш, авторизация ҳамда паролни киритиш талаб этилмайдиган, «Instagram» мессенджерининг мобил иловасидаги профилининг шахсий саҳифасига жойлаштирган.
Шунингдек, у 2022 йил 08 апрель куни ўз ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилик даражасини англаган ҳолда, жиноий фаолиятини давом эттириб, ўзининг мазкур профилидан давомийлиги 1 дақиқа 26 сониядан иборат бўлган, номаълум махбуснинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, «Кўрмайсизми, улар учун айб жиҳод қилишдир?! Жиҳод ахир дин шартларининг олтинчисидир» деган мазмунда куйлаган «_yaumma-20230825-0001» номли видеофайлни «…..5963» (профил номи ўзгартирилди)профилига юбориш йўли билан тарқатган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2023 йил 27 август кунги DV-052-сонли адабиётшунослик экспертизаси хулосасига кўра, В.Абулов фойдаланувидаги «Instagram» мессенджеридан олинган видеоматериалда ИШИД террористик ташкилотининг атрибути тасвирланганлиги аниқланган.
Диний, дунёвий билимларни мукаммал эгалламай туриб, кўр-кўрона эргашиб кетиш, оғзига келганни айтиб, нодонлиги туфайли суднинг қора курсисига зтирган Вали Абуловга ўхшаган ёшлар маънавиятида саёзлик борлиги баъзан фожиаларга олиб келиши мумкинлигини унутмайлик. Фарзандимиз, ака-укаларимиз телефон орқали кимлар билан дўстлашаяпти, нималар ҳақида суҳбатлашаяпти билишимиз, назорат қилиб боришимиз ҳаёт заруратига айланган. Ҳушёрлик, огоҳликни унутиб қўйсак, оқибати яхшиликка олиб келмаслигига ушбу воқеа мисолдир.
Айбига тўлиқ иқрор бўлган Вали Абулов фойдаланувидаги профилда қолдирилган айрим “комент”ларини изоҳлаб бера олмаслигини, чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилада ягона боқувчи бўлганлигини, уйланганига икки ой бўлганлигини, қарамоғида иккинчи гуруҳ ногрони бўлган сингиллари, касалманд онаси ва бувиси борлигини, муқаддам судланмганлигини, ёшини инобатга олиб, қонуний енгиллик беришни сўради.
Суд ҳукмидан: В.Абулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2441-моддаси
3-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 2 (икки) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
В.Абдуллоевга нисбатан қўлланилган муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, суд залида қамоққа олинсин.
Ижтимоий аҳволи оғир оила, ота -она, 2 ойлик келинчак, сингиллар, кекса буви… Икки йил…. Вали Абулов панжара ортида хатоларини англайдими?…
Турсунбой Тангриев,
Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Акрам Рахимов,
Жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судининг раиси