Судланувчи М.Хамидов 2023 йил 23 май куни тахминан соат 15:35.ларда Бухоро шаҳар, “Жўбор” МФЙ, “Абай” кўчасида жойлашган аҳоли чиқиндиларини тўплаш учун мўлжалланган махсус жой қурилишида ўзи билан бирга жалб қилинган таниши Б.Шеров билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда арзимаган сабаб туфайли Б.Шеров билан ўзаро жанжаллашиб, уни ўлдириш мақсадида ҳаракат қилиб, ўзига тегишли бўлган “Москвич” русумли автомашина салонида сақлаб келган хўжалик пичоғини олиб, ҳодиса жойига қайтиб келиб юқори мастлик даражасида бўлган Б.Шеровнинг ожиз аҳволдалигини билгани ҳолда, унинг ҳаёти учун муҳим аъзоси ҳисобланган бўйин олд соҳасига бир маротаба қасддан уриб, жабрланувчи бўйин қисмидан кўп миқдорда қон отилиб чиққанлиги натижасида мувозанатини йўқотиб йиқилганлиги сабабли жиноий ниятини охирига етказа олмасдан, қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилган.
Мазкур жиноят иши 2023 йил октябрь ойининг 27 куни, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, судлаувчи М.Хамидовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
25,97-моддаси 2-қисми “в” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
5 /беш/ йил 6 /олти/ ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Эътиборлиси шундаки, М.Хамидов ва Б.Шеров муқаддам биргаликда қурилиш ва тозалаш ишларида биргаликда ва ҳамкорликда ишлаб келишган. Лекин мана шу спиртли ичимликнинг оқибатида эса, ўзаро келиб чиққан жанжал эса М.Хамидовни одам ўлдиришга ундади.
Улуғбек Жўраев,
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг раиси
Жўрабек Тожиев,
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси