Бухоро туман ҳокими Анваржон Очиловнинг турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбиркорлар билан ўтказилган суҳбатда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тижорат банкларининг вилоят ва туман филиаллари ва мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот-идоралари раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.
Учрашув давомида 20 га яқин тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолар тингланди, 10 та мурожаат учрашув давомида ҳал этилишига эришилган бўлса, қолган мурожаатлар бўйича тегишли кўрсатма ва чора-тадбирлар белгиланди.