Вилоят прокурори, 2-сектор раҳбари Хамдамов Улуғбек ҳамда туман ҳокими Барноев Умеджон томонидан ижтимоий ҳолати оғир маҳалла сифатида танлаб олинган Ромитан тумани “Шўрча” МФЙда амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари ҳамда ҳудуд аҳолисининг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар бирма-бир ўрганилди.
Туман сектор раҳбарларига аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш, томорқа ерларида 3 маротаба ҳосил олиш ва хонадонларда иссиқхоналар жорий қилиш орқали дароматларини оширишга кўмаклашиш тўғрисида тегишли кўрсатмалар ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, МФЙ ҳудудидаги “Ромитан Шўрча савдо” МЧЖнинг тадбиркорлик фаолияти билан яқиндан танишилди ва тадбиркорлик фолиятини кенгайтириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.