Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ–5308-сон Қарори билан тасдиқланган Давлат дастурининг 34-бандида “Mening fikrim” махсус веб-портали орқали Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига электрон жамоавий мурожаат қилиш тартибини жорий этиш белгиланган.
“Mening fikrim” веб-портали мамлакатимизда фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятининг очиқлиги, қабул қилинаётган қонунларнинг ҳаётий ва самарали бўлишини таъминлаш мақсадида яратилган эди.
Юборилган электрон жамоавий мурожаат тизим модератори – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан экспертизадан ўтказилгандан сўнг веб-порталда эълон қилинади.
Сизнинг электрон жамоавий мурожаатингиз жамоатчилик томонидан етарли миқдорда қўллаб-қувватланганда у тегишлилиги бўйича Олий Мажлис палаталари ёки халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
Бироқ, мазкур портал ўз ҳолига ташлаб қўйилган.
Экcпертиза муддати 15 кун бўлсада, модераторлар 4-5 ойлаб мурожаатларни кўриб чиқмасдан мансабига совуққонлик қилмоқда.
Буларни тартибга чақирадиган борми?