Бу ҳақда клуб 13-март куни Лигага расмий хат йўллади. Унда жамоа ҳомийси “Бухоро Агрокластер” МЧЖ молиявий томондан мураккаб аҳволда эканлиги ва бу ўз навбатида Ғиждувонъга таъсир қилаётгани баён қилинган.
Ғиждувон клубига жорий йилнинг 17-январ санасида ЎФА тегишли қўмитаси томонидан трансфер тақиқи қўйилган. У 10-январ санасига қадар барча қарздорликни бартараф этиш масаласини ҳал қила олмади. Клуб Лигага йўллаган хатида айни вақтда 600 миллион сўмдан зиёд қарздорлик мавжуд эканлигини кўрсатган. Уни бартараф этиш ва қўшимчасига янги мавсумда иштирок этиш имконсиз ҳисобланади.
Ғиждувон 2013-йилдан буён Лига мусобақаларида иштирок этиб келаётганди. Клуб ўз хатида 2024-йил танаффусга чиқиб, 2025-йилдан мусобақаларга қайтмоқчи эканлигини маълум қилган. Бироқ бу қандай асосларга кўра амалга оширилиши мумкинлиги Лига учун катта жумбоқ ҳисобланади.