Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонасига 2023 йил 18 апрель куни “Buxoro-Palas” меҳмонхона комплекси корхонасининг собиқ ишчилари томонидан мурожаат қолдирилган.Мурожаатда корхонанинг 57 нафар собиқ ишчи ходимининг 2010 йилдан 2013 йилгача ойлик иш ҳақлари 10 йилдан зиёд муддат ўтган бўлсада тўланмаётганлигидан норози бўлиб, ойлик иш ҳақлари ундириб берилишига амалий ёрдам сўралган. Мурожаат Халқ қабулхонаси масъул ходимлари томонидан соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўрганилди. Бухоро вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси томонидан 2023 йил 29 август куни 57 нафар ишчи- ходимнинг жами 265 680 211 сўмлик ойлик иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланган.