Бугун, 7 март куни вилоят прокурори Улуғбек Ҳамдамов туман ҳокими Анваржон Очилов бошлигидаги сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида «Работиқалмоқ» маҳалласидаги «Бунёдкор»(халқ тилида Дачалар) қишлоғида бўлиб, ҳудудни ободонлаштириш ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш ишларини кўздан кечирди.
Хабарингиз бор айни кунларда «Бунёдкор» қишлоғида 424 та хонадонга олиб борувчи 40 кмдан иборат 2 та асосий ва 28 та ички кўчаларни шағаллаштириш ва ободонлаштириш ҳамда ҳашар ишлари олиб борилмоқда.
Оммавий ҳашарларда ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш ва аҳолига муносиб турмуш тарзини яратиш мақсадида ариқ, канал, коллектор ва лотоклар, маиший ва қаттиқ чиқиндиларни тозалаш, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларга дезинфекциялаш ва санитарик хизматлари кўрсатиш, 40 км ички йўлларни шағаллаштириш, 1 та янги электр трансформатор ўрнатиш, 4 та трансформаторларни капитал таъмирлаш, 2 км электр кабеллар тортиш, 30 та симёғочлар ва 40 та тунги чироқлар ўрнатиш режалаштирилган.
«Бунёдкор» қишлоғида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириш жараёнида мутасаддилар аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Маҳалла еттилиги аъзоларинг иш фаолияти, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди. Масъулларга ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, яшил ҳудудларни ташкил этиш вазифалари топширилди.