Мени Рамазон ойи рўзасидан қарзим бор. Нафл рўза тутсам бўладими ёки олдин қарз рўзамни тутишим керакми? Олдиндан раҳмат.
💬 ЖАВОБ: Рамазон рўзасидан қазоси бор кишининг нафл рўза тутиши ҳақида Алоуддин Косоний “Бадоиус саноиъ” китобида шундай дейди:
“Рамазон рўзасидан қазоси бўлган киши нафл рўза тутиши макруҳ бўлмайди”.
Мазкур китобнинг бошқа бир ўрнида шундай дейилган:
“Қазони ўтаб бериш ҳақидаги буйруқ муайян вақтда вожиб бўлмайди, балки мутлақ вақт (яъни, банда имкон топган)да вожиб бўлади”. Шунга биноан Рамазон рўзасидан қарзи бор киши қазосини тутмай туриб ҳам нафл рўза тутиши мумкин.
ҚАЗОСИ БОР КИШИНИНГ НАФЛ РЎЗА ТУТИШИ
Фикр билдириш
Фикр билдириш