Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ўзбекистонга бензин олиб келишдаги асосий 7 та муаммо очиқ айтилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ўзбекистонга бензин олиб келишдаги асосий 7 та муаммо очиқ айтилди
Бухоро

Ўзбекистонга бензин олиб келишдаги асосий 7 та муаммо очиқ айтилди

04.03.2024 289
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида Қўмита раҳбарияти А.Қаюмов ва Ф.Карабаев бошчилигида республикамизда бензин импорти савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан соҳадаги мавжуд тизимли муаммоларни аниқлаш ва импорт имкониятларни ошириш бўйича “очиқ мулоқот” ўтказилди.

Учрашувда соҳада мавжуд тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, хусусан автомобил бензини импортини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан тадбиркорлар қуйидаги муаммоларни айтиб ўтишди.

1. Автомобил бензини импорти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун банклар томонидан ажратилган кредит юкламаси юқорилиги.

2. Логистика нархлари юқорилиги, Россиядан Келес чегарасигача бўлган масофа (1700 км) учун бир тоннаси учун 150 долл бўлган бир пайтда ички темир йўл орқали ташиш хизмати 8-10 км учун 15-20 доллни ташкил этиши.

3. Импорт қилинган ва Россия томонидан бензин маҳсулоти барча стандартларга тўғри келиши ва сифати талабга жавоб бериши юзасидан ҳужжатлар борлигига қарамай, республикага олиб кирганда қўшимча мажбурий сертификатлашдан ўтказиш.

4. Импорт қилинган бензин маҳсулоти учун ҚҚС тўловини тўлаш муддати қисқалиги.

5. Импорт қилиш ниятида хорижий давлатларга пул маблағларини ўтказиб берганда, ушбу маблағлар геосиёсий вазиятлардан келиб чиқиб тақиқларга тушиб қолган вақтларда маҳсулот ўз вақтида етиб келмаслиги кузатилган. Айни шу даврда маҳсулот релизация қилинмаган бироқ маблағлар ўтказилганлиги учун солиққа тортилиши ҳолатлари.

6. Импортёрлар катта ҳажмларда бензин маҳсулотини олиб кирганда уларни сақлаш учун сиғимлар мавжуд эмаслиги ҳамда мавжуд бўлган сиғимлар ижараси қимматлиги.

7. Импортёрлар Туркманистон давлатидан бензин маҳсулотини харид қилиш жараёни жуда кўп вақтни талаб қилиши, натижада айланма пул маблағлари музлаб қолиши.

Шерзод Камалов 04.03.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Таълим тизимида қатор кадрлар алмашди: янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар
Бухоро
Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди
Бухоро
Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди
Бухоро
Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Таълим тизимида қатор кадрлар алмашди: янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар

03.10.2026 371

Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди

24.09.2026 23
Бухоро

Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди

11.09.2026 78
Бухоро

Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади

10.09.2026 40

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?