Бухоро давлат педагогика институти ва А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкентдаги филиали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандум академик, илмий ва маданий соҳалар бўйича ҳамкорликларни йўлга қўйишга қаратилган. Хусусан, унда профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, профессор-ўқитувчиларнинг малака оширишини йўлга қўйиш, таълим соҳасидаги ўзаро тажрибаларни ўрганиш, илмий журналларда ҳамкорликда мақолалар нашр қилиш каби бир қатор масалалар қамраб олинган.