Ижтимоий тармоқларда “Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов шаҳримизда қурилган “Карвон Бозори” номли савдо мажмуасига ташриф буюрди. Хабарларга кўра, савдо мажмуаси яқин ойларда очилиши ва бутун Карвон бозори бу ерга кўчирилиши режалаштирилган” мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.
Таъкидлаш лозимки, вилоят ҳокими Ботир Зарипов кеча, 21 февраль куни “Bukhara City” замонавий турар жой ва ишбилармонлик марказидаги навбатдаги ўрганишлари давомида “Karvon Shopping Centre” савдо мажмуасида олиб борилаётган ишларни ҳам кўздан кечириб, қурилиш-таъмирлаш ишларини мукаммал даражада якунлаш юзасидан масъулларга топшириқлар берди. “Карвон” буюм бозорини бу ерга кўчиртириш борасидаги гап-сўзлар эса ҳақиқатга тўғри келмайди.
Чунки вилоят раҳбарининг назорат тартибидаги бундай ўрганишлари доимий тарзда олиб бориляпти.
Шу ўринда оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлардан тасдиқланмаган ва ёлғон ахборотлардан фойдаланмасликни, шунингдек, асосланмаган миш-миш ва гумонларни тарқатмасликларини сўраймиз.
Холис ахборот ва маълумот алмашишда, уни жамоатчиликка эълон қилишда ҳамкорликка тайёрлигимизни билдирамиз.
“Bukhara City” замонавий турар жой ва ишбилармонлик маркази дирекцияси