Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухорода Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди
Бухоро

Бухорода Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди

13.01.2024 163
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Унга Қуролли Кучлар сафида хизмат килиб, Ватан ҳимоясидек шарафли ишда сафдошларига ўрнак бўлаётган фидоий ходимлар, ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда фахрийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар,  давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари таклиф этилди.

Соат 11.00. Саҳнага Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи олиб чиқилди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Мирали Ҳамроев вилоят ҳокими, ҳарбий – маъмурий сектор раҳбари Ботир Зариповнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Эътироф этилганидек, бугунги байрам, нафақат ҳарбийларимиз, балки Ватанимизни жон-дилидан суйган ҳар бир фуқаронинг байрамидир. Шу боис ушбу сана муносабати билан вилоятимиздаги ҳарбий қисмларда, маҳаллаларда, таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари, фарзандлари, фахрийлар учун “Аскар оналарини улуғлаймиз”, “Менинг акам аскар йигит”, “Менинг ўғлим – Ватан ҳимоячиси”, “Менинг армиям – менинг фахрим”, “Халқ ва армия – бир тану бир жондир!”  каби маънавий-маърифий учрашув ва кечалар ўтказилмоқда.
 
Албатта, бу каби тадбирлар ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик фазилатларини шакллантириш, уларни миллий истиқлол руҳида тарбиялашда муҳим омил бўлмоқда. Ўз навбатида ёшлар ҳам бугун ўзларига катта ишонч билдирилаётганлигини амалда ҳис этиб турибди. Эндиликда ёшларимиз армия сафига хизмат қилишни ўзлари учун шарафли бурч деб билмоқда.

Сўнгги йилларда армия сафига ҳар бир чақирилувчи ўрнига 9-10 нафардан забардаст йигитларнинг талабгор сифатида чиқишаётганлиги армиямиз нуфузи ва ўрни ошиб бораётганлигининг амалий тасдиғидир. Мустақил юрт фарзандлари уларга билдирилган ишончни ҳар тарафлама оқлашга тайёрликларини намоён этиб, сиёсий ва ҳарбий синовларда кутилган натижаларга эришмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Бирлашган штаб томонидан хизматда алоҳида ўрнак кўрсатган бухоролик йигитларнинг ота-оналарига ташаккурномалар юборилаётгани ҳам бунга яққол далил бўла олади.

Яна шуни алоҳида қайд этиш ўринлики, ўз ҳаётини миллий армиямиз билан боғлаш мақсадида мамлакат олий ҳарбий ўқув юртларига кираётган бухоролик ёшлар сони кўпайиб бормоқда.

Тадбирда ўзининг юксак азму шижоати, жисмоний ва маънавий салоҳиятини намоён этиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида давлатимиз мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва халқимизнинг осойишта ҳаётини ҳимоя қилишдек шарафли бурчни аъло даражада адо этиб келаётган,  ўз хизмат мажбуриятларини бажаришда барча хизматдош дўстларига ўрнак бўлаётган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари топширилди.

Байрам тадбирида ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар санъат элементларини ўзида жамлаган ва Қуролли Кучлар қудратини намойиш этувчи, ватанпарварлик руҳи билан йўғрилган кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Хушовоз хонандалар, таниқли санъаткорлар, ҳарбий оркестр, бадиий ва ҳаваскорлик жамоалари ижросидаги она Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар, мардлик ва жасурликни улуғловчи шеърлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

Байрам тадбирининг иккинчи қисми “Рудизар” тўйхонасида бир пиёла чой устида давом этди. 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Бухоро горнизони ҳарбий хизматчиларидан бир гуруҳига вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари ва совғалари топширилди.

Шунингдек, бир гуруҳ ҳарбийлар ва фахрийлар Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги  Жамоатчилик Кенгаши ҳудудий бўлинмаси аъзоси сифатида тақдирланишди. Қолаверса, тантанада ҳарбий қисмларга байрам муносабати билан китоблар жамланмаси туҳфа этилди.

Ватанни мадҳ этувчи ва дилларга байрамона кайфият улашувчи куй-қўшиқлар тадбирнинг янада кўтаринки ўтишини таъминлади.

Шерзод Камалов 13.01.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?