Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти томонидан Ўзбекистонда яшаш учун энг қулай шаҳарлар рўйхати тузилди.
Бунда ҳудуддаги таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, барқарорлик, маданият ва атроф-муҳит йўналишларида 27 та сифат кўрсаткичлари ҳисобга олинган. Ушбу рўйхатга аҳоли сони 40 минг кишидан ортиқ бўлган 30 та шаҳар киритилган.
Шаҳарларнинг қулайлик даражаси 100 баллик тизимда баҳоланган. Натижаларга кўра, қуйидаги шаҳарлар кучли бешталикни банд қилган:
Тошкент – 79,1 балл;
Урганч – 76,0 балл;
Бухоро – 75,4 балл;
Самарқанд – 70,6 балл;
Навоий – 68,1 балл.