Янги йил байрами муносабати билан Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев 1-секторга қарашли Муғонча маҳалла фуқаролар йиғинидаги имконияти чекланган, ўзгалар ёрдамига муҳтож, кекса ва беморлар ҳолидан хабар олинди.
Уларни кириб келаётган Янги йил байрами билан қутладилар.
Жумладан, кам таъминланган, эхтиёжманд оилаларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат махсулотлари, Янги йил совғалари топширилди.
Хонадонлар соҳиблари раҳбарларнинг аҳоли хонадонларида бўлиб, муаммо ва камчиликларини ўрганиши, меҳр ва мурувватга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш тизимини яратган давлатимиз раҳбариятига ўз ташаккурларини изҳор қилдилар.
Дарҳақиқат, кўнгли ўксик инсонларнинг кўнглини кўтариш, уларга ҳамдард бўлиш, бугунги кунда туман раҳбари бошчилигида барчанинг шиорига айланмоқда. Чунки, бундай инсоний фазилатлар одамларнинг бир-бирига яхшилик қилишга, ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга, меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саҳоват ва шукроналик ҳислатларининг шаклланишига туртки бўлмоқда.