Янги йил байрами муносабати билан юртимиздаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига аталган “Президент совғалари” Бухоро вилоятига етиб келди.
538 нафар болага мўлжалланган “Президент совғаси” таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 17 турдаги ширинликлар, 2 номдаги канцелярия маҳсулотлари, смарт соат, дартс магнит тахтаси ва бошқа совғалар киритилган.
Шунингдек, 12 ёшдан катта тарбияланувчилар учун тайёрланган совғалар таркибига планшетлар ҳам киритилган.
Совғалар жорий йилнинг 29-30 декабр кунлари вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида бўлиб ўтадиган “Президент арчаси” байрам тадбирларида ўз эгаларига тантанали тарзда топширилади.