Куни кеча Бухоро давлат университетида жадидчилик асос солиниши тарихи, унинг намоёндалари тақдири, 1917 йилги сиёсий воқеаларининг ислоҳотчилар ҳаракатига таъсири, шунингдек, жадидларнинг Ўзбекистон тарихида қолдирган изи ҳақида ҳикоя қилувчи “Армон” ҳужжатли филмининг премьераси бўлиб ўтди.
Кино намойишидан аввал Файзулла Хўжаевнинг жияни, турколог олим, профессор Темур Хўжа Усмонхўжа ўғли, Бухоро Ёзувчилар уюшмаси раиси, шоир Шодмон Сулаймон, Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти бўлими раҳбари Марҳабо Пардаева, Ички ишлар ходимлари, БухДУ раҳбарияти вакиллари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар жадидлар етакчиси Файзулла Хўжаев бюсти пойига гул қўйишди.