Хусусан, бугун туман ҳокими У.Барноев бошчилигида 1-секторга қарашли Бахтиёрчи маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 28-умумтаълим мактабида Бахтиёрчи маҳалласи аҳолиси билан сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда аҳолининг мурожаатлари, масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун сектор раҳбарлари, туман Ҳалқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, 1-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари, маҳалла бешлиги, фаоллари ҳамда фуқаролар иштирок этишди.
Ўтказилган учрашувда фуқаролар томонидан ички йўлларни шағаллаштириш ва таъмирлаш, соғлигини тиклаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам ажратиш, электр таъминотида дуч кулаётган муаммоларни яхшилаш бўйича мурожаатлари тингланди ва атрофлича ўрганилди.
Муддат талаб қиладиган мурожаатларни қонунда белгиланган муддат ичида кўриб чиқилишини ва имкон қадар ижобий ҳал қилинишини таъминлаш бўйича 1-сектор раҳбари томонидан тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.