(Биринчи мақола)
Сўздан сўзнинг фарқи бор, Ўттиз икки нархи бор.
Бу мақолнинг яралиши бежизга эмас. Ушбу мақол орқали халқимиз сўз турли хил маъно товланишларига эга эканлигини азалдан уқтириб келади. Кейинги йилларда тилшуносликда синтактик тадқиқотларнинг кучайиши натижасида шу нарса маълум бўлдики, лисоний бирликларнинг шакл ва мазмун томондан таърифи ҳам тилни тўлиқ изоҳлашга имкон бермас экан. Лисоний бирликларни контекст, нутқ вазияти билан боғлаб ўрганишгина уларнинг маъносини тўғри тушунишга тўлиқ имконият яратади. Масалан, кузатинг:
Зиё ака ажабланган эди:
- Қандай дардмандлик, Отабек соғку?!
- Тўғри айтасиз! – деди Ҳасанали. – Аммо мен ҳам унинг дардига бир неча кунлаб тушунмай Юрган эдим.
- Хўш, дарди?
- Муҳаббат! (хабар)
- Муҳаббат?!(сўроқ)
- Муҳаббат! – деб такрорлади Ҳасанали (тасдиқ).
(«Ўткан кунлар», 41-бет).
Оҳ, муҳаббат, кўрсат қиёфанг, (мурожаат)
Бисотингда ханжарми ё май.
Гоҳ қалбларни яйратиб чексиз,
Гоҳ жароҳат соласан қиймай.
(Зулфия).
Ёки:
- Андижон, Марғилон, Наманган каби Шаҳарлардан «хон бу ишни маслаҳат кўрсалар, биз ёрдамга ҳозирмиз», деган… жавоб мактуби олинган эди («Ўтган кунлар»). – Бирор иш-ҳаракатни бажаришга чоғланган; шай, тайёр.
- Ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир (Мақол). – Пайдо, мавжуд, бор.
- Қимиз билан энгиллашган Ўзбек ойим Ҳасаналидан сўради:
- Қачон келди?
- Ҳозир («Ўткан кунлар») – Нутқ сўзланиб турган пайтнинг ўзида, Шу пайт, Шу он;
Бу бўйича тарихда ҳам мисоллар бисёр. Чунонcни, Мансур Ҳаллож (858-922): «Аналҳақ» – «Мен ҳақман» деган фикрни айтгани учун шариат фатвоси билан дастлаб дорга остирилиб, сўнгра куйдирилди ва қўллари Дажла дарёсига оқизиб юборилди. Мансури Ҳалложнинг «Аналҳақ»идан кўра даҳшатлироқ (шариат нуқтайи назаридан) шиорни, яъни: «Субҳоний, субҳоний, ло, илоҳа илла аний» («Мен субҳон, мен субҳон, мендан ўзга Аллоҳ йўқ») деган фикрни айтган Боязид Бистомий (вафотлари 857 йил) эса авлиёлар пешвоси бўлди. Асрлар давомида, баҳсу мунозаралардан кейин, Мансури Ҳалложнинг ҳақ ёки ноҳақлиги масаласида тасаввуфда бир қараш устуворлашди. Бу ҳам бўлса буюк шайх ва олим, адиб хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг қарашлари, талқинларидир. Шогирдлари пиридан: «Ким ҳақ, Мансурми, муллаларми?» – деб сўраганларида ҳазрат хожа Абдуллоҳ: «Сухан ба аҳли сухан бояд гуфт» («Сўзни сўз аҳлига айтиш лозимдир»), – деб жавоб берган эканлар. Яъни М.Ҳаллож «Аналҳақ» ғоясини шу тушунчани илғай оладиганлар – тариқат аъзолари доирасида айтганида жазоланмас эди. У эса «Аналҳақ» – «Мен ҳақман», яъни «Мен худоман» ғоясини авомга айтди ва шариат қонунлари асосида жазоланди. Шундан бўлса керак, «Қобуснома»да ёзади: «Гар сўзни ва ҳунарни яхши билсанг ҳам ҳеч бир сўзни синдирмағил, тўғри таъриф қилғил ва уни бир рангда айтғил: хосга хос сўз, омийга омий сўз деғил, токи у ҳикматга мувофиқ бўлсун ва эшитғон кишига оғир келмасин, йўқса сўзингни далил ва ҳужжат била ҳам эшитмағайлар. Ундин сўнг уларнинг ризосига қараб сўзлағил, то саломат бўлғайсан».
Юқорида келтирилган қатор мисоллардан келиб чиқадики, сўзнинг моҳияти матнда қўлланилиш ҳолати, қўлланилиш шароити, ким томонидан қўлланилиши, кимга нисбатан қўлланилиши каби ва ҳ.к., ва ҳ.к. қатор омиллар билан чамбарчас боғлиқ. Масалан, «Блядь» вульгар сўз бўлиб, луғавий жиҳатдан «бузуқ, бузуқ аёл; фоҳиша» деган маʼноларни билдиради. «Викисловарь»да ушбу сўзнинг 9 (тўққиз) та маъноси берилган бўлиб, шулардан бири сўзловчининг эмоциясини ифодалаш учун хизмат қилади: вульг., груб., в значении междометия, выражающего экспрессию, или частицы (https://ru.wiktionary.org/wiki). Яъни сўзловчи томонидан қўлланган «блядь» сўзи тингловчини ҳақорар қилишга, уни камситишга қаратилмаган бўлиб, балки ўзининг ҳиссиётларини жиловлаш мақсадида ҳам айтилади. Ушбу қўлланишда бу сўз инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, обрўсизлантирувчи ҳақотарли сўз ҳисобланмайди.
Худди шу каби «идинахуй» сўзи ҳам жаргон бўлиб, нутқий жараёнда: «Сен менинг ишимга аралашма, мен сени тинглашни хоҳламайман, менга сенинг гапларингнинг қизиғи йўқ, сен менинг вақтимни олябсан, мен сени ҳурмат қилмайман, мен сенга қулоқ солмайман» деган маъноларни ифодалайди. Ушбу лексик бирлик жамоа жойида қўлланса, тингловчига нисбатан шахснинг шаъни, қадр-қимматини камситувчи, обрўсизлантирувчи сўз ҳисобланади.
Википедия. Иди на хуй Мат (матерщина, матерный язык) — разновидность ненормативной лексики в русском и других славянских языках. Согласно кодексу об административных правонарушениях Российской Федерации, публичное употребление мата может расцениваться как мелкое хулиганство (статья 20.1[1]). Россия қонунчилигида ҳам мазкур сўз жамоа жойида қўлланса, майда безорилик сифатида малакаланиши мумкин дейилмоқда. «Мумкин» сўзига эътибор беринг.
Аммо бу сўз телефон орқали мулоқотда қўллангани, мулоқотда эса сўзловчи ва тингловчигина иштирок этгани боис ушбу ҳолатда шахснинг шаъни, қадр-қимматини камситувчи, уни обрўсизлантирувчи ҳақорат сўз ҳисобланмайди.
Бирор маълумот ўқиганингизда, тушуниб-тушунмасдан тўполон кўтаришдан аввал ўзингиз ҳам интернет тармоғи орқали сўзнинг қандай маънолар англатишини билиб олинг. Шундан сўнг билдирилган фикрга эътирозингиз бўлса, унда марҳамат, билдиринг!
Б. Жўраева, Давлат тилида иш юритиш асосларини
ўқитиш ва малака ошириш маркази Бухоро
вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари