Олдинроқ ЖССТ Гамбия, Индонезия ва Ўзбекистондаги 300 дан ортиқ боланинг ўлимини Ҳиндистон ва Индонезиянинг олтита фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган йўтал сироплари билан боғлаган бўлса, энди гап Покистоннинг “Pharmix Laboratories” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган сифатсиз сироплар ҳақида кетмоқда.
ЖССТ маълумотларига кўра, заҳарли модда “Alergo”, “Mucorid”, “Zinsell” сироплари ва “Emidon” ва “Ulkofin” суспензияларининг 23 партиясида топилган.