Ичида 80 минг сўм пули бўлган эҳсон қутиси далилий ашё тариқасида олинган.
Фарғона вилояти Қўштепа тумани Сармазор маҳалласида жойлашган “Сармазор” жоме масжиди олдига Damas’да номаълум шахслар келиб, эҳсон қутисини олиб кетганлиги ҳақида хабар бергандик. Аниқланишича, Э.Н. ўзига тегишли Damas’да жорий йилнинг 20 ноябрь куни тунги соат 02:12 ларда шериклари Б.В. ҳамда С.А. билан бирга “Сармазор” жоме масжидининг ташқарисига қўйилган бир дона эҳсон қутисини ичидаги 80 минг сўм пули билан олиб кетган.
Ҳозирда эҳсон қутиси далилий ашё тариқасида олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.