Устозларнинг меҳнати, шогирдларига илмни тушунтириб етказишдаги заҳмати, бу йўлда чеккан беҳисоб машаққатини таърифлашга сўз етмайди. Шунинг учун олимларга эҳтиром кўрсатишга, уларнинг иззатини жойига қўйишга, хизматларини адо этишга бурчлимиз. Айниқса, илмни ўргатган устозларимизга кўпроқ эътибор ва марҳамат кўрсатишимиз зарур. Чунки дунёвий илм ёки бир касб-ҳунар ўргатган устоз дунё ҳаётининг камоли ва равнақи учун ёрдам беради.
Бухоро давлат педагогика институтида фалсафа ва педагогика фанлари доктори, профессор Мелс Маҳмудов ҳамда профессор Ёдгоров Жалол Ёдгорович номига аталган «Санъат маркази»да уларнинг хотирасига бағишланган «Ҳозирги тараққиёт босқичида жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари: муаммо ва ечимлар» мавзуидаги республика илмий-амалий анжумани ташкил этилди. Шу муносабат билан профессор Мелс Маҳмудов ҳамда Ёдгоров Жалол Ёдгорович номидаги ўқув хонасининг очилиш маросими ҳам ўтказилди.
Тадбир давомида олимнинг фарзандлари томонидан институт кутубхонасига 200 дан зиёд китоб тақдим этилди.