Вобкент туман ИИБ раҳбари Ў.Сойибов томонидан маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш борасида доимий равишда очиқ мулоқотлар ўтказиб келинмоқда.
Бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг берган топшириқларига кўра, ҳар бир содир этилган ҳодиса ва жиноят сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда фуқаролар билан биргаликда муҳокама этилмоқда. Албатта, бу каби муҳокамаларда жиноятнинг сабаб ва омиллари, оқибатлари таҳлил қилинар экан, бундан бошқа шундай ҳолат содир этилмаслигининг олдини олиш, умуман жиноятчиликни жиловлаш учун бу борада аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бориш мақсади кўзланган.
Вобкент туманида ИИБ бошлиғи Ў.Сойибов томонидан 3-сектор ҳудудида жойлашган “Ўзбакон”, “Шифокор”, “Кулолчи”, “Шанба” “Хайрабод” ва “Найман” маҳалладарида Халқ қабулхонаси мудири Л.Шарипова, жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари иштирокида жиноятларни олдини олиш борасида “хонадонбай” тарзида очиқ мулоқотлар ўтказиб келинмоқда.
Дастлаб, ушбу учрашувларда туман ИИБ бошлиғи подполкланик Ў.Сойибов худудларда содир этилаётган жиноятларга имкон берган шарт-шароитларни тўлиқ ўрганилиб, келгусида бундай салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган холатларни олдини олишга қаратилган зарурий чора тадбирлар белгилаб олишлик хақида йиғилиш қатнашчиларини огохлантириб, жиноятни содир этилишидан уни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар маҳалла фаоллари, хамда хуқуқни мухофаза қилувчи идоралар билан хамкорликда хуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб бориш лозимлигини таъкидлаб ўтди ва бу борада хуқуқни мухофаза қилувчи органлар рахбарлари ва кенг жамоатчилик вакилларига ўзининг тегишли топшириқларини бериб ўтиб сўзини давом эттирар экан, ҳозирги кунда халқимиз учун яратиб берилган имкониятларга қарамасдан мутасадди ташкилотларнинг масъулиятсизлиги ҳамда махалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими ходимлари билан ўзаро ҳамкорликни тўғри йўлга қўймаганликлари натижасида туманимиз худудида ноҳуш ҳолатлар, оилавий жанжаллар сабабли келиб чиқаётганлигини, бу борада жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган профилактик огохлантирув ишларини тўғри йўлга қўйиш, фуқароларга содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг оқибатлари тўғрисида тушунтириш бериш кераклиги, бунда давлат идоралари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, жиноят содир этиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни кучайтиришлигимиз, бу борада маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари фуқаролар ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш кераклиги тўғрисида ўз фикр-мулоҳазалари ва кўрсатма-топшириқларини бериб келмоқда.
Маълумки, ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, бу борада бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам бериш жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашнинг асосий шартларидан биридир. Бу борада ҳар бир фуқаро онгида “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” деган туйғуни шакллантириш ғоят муҳим аҳамиятга эга.
Туман ИИБ бошлиғи томонидан жиноятчиликни олдини олиш учун маҳалла ҳудудларида янги иш ўринлари ташкил қилиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун қўшимча имкониятлар яратишга энг асосий эътиборни қаратишни, айрим инсонлар гапига кириб кетмаслик, бекорчиликдан қочиш кераклигини, ободонлаштириш ишларига эътиборни кучайтириш тўғрисида хонадон эгаларига тавсиялар беришди.