Президент “Фармацевтика фаолиятини такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонун билан фармакологик воситанинг ёки дорининг клиник тадқиқотида соғлом шахслар ихтиёрий равишда иштирок этиши мумкинлигига оид қўшимчалар киритилди.
Шахс тадқиқотнинг исталган босқичида унда иштирок этишни рад қилишга ҳақли.
Тадқиқотда вояга етмаган ёхуд муомалага лаёқатсиз шахс иштирок этганда, тадқиқотлар бошланишидан олдин унинг ота-онасидан ёки бошқа қонуний вакилларидан ёзма равишда розилик олиниши керак.
Вояга етмаган шахс иштирокидаги клиник тадқиқотдан олдин вояга етган шахсда клиник тадқиқот ўтказилган бўлиши керак.
Ўзбекистонда кўнгиллиларга дори воситаларининг клиник синовларида қатнашишга расман рухсат берилди
Фикр билдириш
Фикр билдириш