Ижтимоий соҳа объектлари, таълим ва тиббиёт муассасаларини мавсумга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бажарилаётган ишлар билан танишиш мақсадида туманда тузилган ишчи гуруҳи Вобкент туманидаги мактабгача ва мактабларда бўлиб, ҳақиқий ҳолатни ўрганмоқда.
Тумандаги 14, 15, 38 мактаблар ва 17-мактабгача таълим муассасаларига мавсумга ҳозирлик доирасида таълим даргоҳининг ўқув хоналарини иситиш учун кўмир ёқилғиси билан қиздириладиган қозонхона техник кўрикдан ўтказилганлиги, соз ҳолатга келтирилган ишлар билан танишиб чиқилди.
Шунингдек туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири М. Фармонов ўқувчилар учун мактабда яратилган шароитлар ва уларни касб-ҳунар, хорижий тилларни ўрганиш учун яратилган имкониятлар, ўқувчиларнинг давомати билан танишиб 15-мактабнинг 11-синфида ўқувчиларнинг кўпчилиги дарсга йўқлиги, ўқув қуроллари йўқлигини кўриб мактабдаги ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари огоҳлантирилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари 17-сонли мактабгача таълим ташкилотининг моддий-техник базаси, кичкинтойлар таълим-тарбия оладиган хоналарни иситишга мўлжалланган батареялар ҳолатини кўздан кечирди.
Раҳбарлар билан куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида суҳбатлашилди. Уларнинг муаммо ва таклифларни эшитиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек ҳар бир раҳбар, хонадонига қуёш панеллари ўрнатиши, унинг имкониятлари, афзалликлари юзасидан ташкилот раҳбарлари билан мулоқот уюштирилди.
Ишчи гуруҳи тумандаги мавсумга тайёргарлик жараёнларини ўрганиб, мутасаддиларга зарур тавсиялар берди. Шунингдек, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларидаги “Кўмир таъминоти заҳиралари” бўйича ҳам заҳиралар кўздан кечирилиб фаолияти ўрганилди.