Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ўзбекистон байроғи қабул қилинган куннинг 32 йиллиги Бухорода кенг нишонланди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ўзбекистон байроғи қабул қилинган куннинг 32 йиллиги Бухорода кенг нишонланди
Бухоро

Ўзбекистон байроғи қабул қилинган куннинг 32 йиллиги Бухорода кенг нишонланди

18.11.2023 399
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг



Мустақил давлатчилигимиз рамзларидан бўлган байроғимиз ўзида Ватанимиз ўтмиши ва бугунининг муҳим қирраларини акс эттиради. Юрт байроғига нисбатан ҳурмат туйғусини юксалтириш, унинг улуғворлик касб этувчи моҳият мундарижасини англаш барчамиз учун муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Ҳарбий хизматчиларнинг Ватан байроғи пойида тиз чўкиб, муқаддас Она тупроғини матонат ва садоқат билан ҳимоя қилишга қасамёд қилиши бежиз эмас. Чунки байроқ жасорат, ғурур, фидойилик, ор-номус мактабидир.

Бухорода ҳам миллий юксалиш мужассам улуғвор Ватан тимсоли, мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг 32 йиллиги кенг нишонланди.

Дастлаб Абу Али Ибн Сино номидаги Фавворалар майдонида ўрнатилган улкан байроқ олдида тантанали тадбир ташкил қилинди. Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, уч минг нафардан ортиқ ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган вилоят раҳбари Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 32 йиллиги билан барчани табриклади.

Таъкидланганидек, муқаддас туғимиз энг олий саҳналар, энг юқори марраларда, жаҳон ареналарида, нуфузли спорт мусобақаларида баланд кўтарилиб, Янги Ўзбекистоннинг чинакам бўй-бастини намоён этаётгани барчада ғурур ва ифтихор туйғуларини жўш урдиради.

Шундан сўнг Миллий гвардия, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, Автомотоҳаваскорлар жамияти томонидан автокарвон ташкил қилиниб, давлат байроғи илинган машиналар шаҳар кўчалари бўйлаб ўтди.

Шерзод Камалов 18.11.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Болалар учун ўйин майдончалари мажбурий тарзда ташкил этилади
Бухоро
Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак
Бухоро
Карта ва аккаунтни бошқаларга бериш учун жазо кучайтирилади
Бухоро
Парваришлаш нафақаси тайинланадиган шахслар доираси кенгайтирилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Болалар учун ўйин майдончалари мажбурий тарзда ташкил этилади

30.04.2026 20
Бухоро

Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак

30.04.2026 49
Бухоро

Карта ва аккаунтни бошқаларга бериш учун жазо кучайтирилади

29.04.2026 31
Бухоро

Парваришлаш нафақаси тайинланадиган шахслар доираси кенгайтирилади

28.04.2026 42

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?