Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 11 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 25 октябридан 1 декабрь кунига қадар «Кузги дарахт экиш мавсуми» эълон қилинган эди. Мазкур лойиҳада барча вазирлик ҳамда давлат ташкилотлари ходимлари фаол қатнашиши лойиҳанинг умуммиллий ҳаракатга айланишида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.
Бугун «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бўйича Миллий гвардия Бухоро вилояти Қориқлаш бошқармаси ҳамда Жондор тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда Жондор туманида «Кузги дарахт экиш мавсуми»га старт берилиб, фаол тадбирлар ташкил этилиши бошланди. Тадбир давомида жами 2500 тупдан иборат арча, қарғоч, гужум ва бошқа турдаги манзарали ниҳоллар ерга қадалди.
Жондор туманида Миллий гвардия ходимлари иштирокида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига старт берилди
Фикр билдириш
Фикр билдириш