Учрашувда Халқ қабулхонаси мудири Л.Шарипова ва тумандаги бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳам қатнашди.
Учрашув аввалида маҳалла фуқаролар йиғини раиси маҳаллада амалга оширилган ишлар хусусида гапириб ўтди. Шундан сўнг туман ҳокими Ф.Умаров мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида кечаётган кўламли ислоҳотлар, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, хусусан туман секторларида қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг фуқароларнинг ариза ва шикоятлари тингланди. Ичимлик суви ўтказиш, йўлларни асфалтлаштириш, хонадонларни кадастр каби муаммоларни ўрганиб чиқиш бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.Туман ҳокими келгусида бу маҳаллада яна қилинаётган ишлар хусусида гапириб берди. Шунингдек аҳолига мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритиб, бу иш билан шуғулланишга доир шунингдек, қишлоқда паррандачилик, тикувчилик, қуёнчилик, иссиқхоналар қуриб иш билан банд бўлиш ва ишсизларнинг ҳам бандлигини таъминлаш юзасидан тавсиялар берди ва келгусида амалга оширилиши кўзда тутилаётган режалар тўғрисида таништириб ўтди.
Учрашувдан сўнг туман ҳокими маҳалла аҳолиси хонадонларига қурилган иссиқхоналарни кўриб, хонадон эгалари билан суҳбатда бўлди.
Шунингдек кўчатчилик билан шуғулланиб келаётган Сано Тоҳировнинг ерларини кўздан кечирди ва унга яна ёрдам беришга келишиб олинди.