Бугун «LUKOIL» компаниясининг кадрлар бўлими бошлиғи Мишустин Игор Сергеевич ҳамда инсон ресурслари бўйича бўлим бошлиғи Алмира Хасановадан иборат делегация институтга ташриф буюрди.
✅Ташриф давомида меморандум имзолаш ва ушбу меморандум йўл-харитаси муҳокама этилди.
Шунингдек:
1)БМТИ талабаларини Лукоил компаниясида дуал таълимини ташкил этиш;
2) профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар амалиётини LUKOIL базаларида ташкил этиш;
3)профессор-ўқитувчиларнинг илмий изланишларини корхона мутахассислари билан бирга амалга ошириш;
4)ҳамкорликда илмий мақолаларни чиқариш;
5) меморандум имзолаш масалалари бўйича муҳокамалар олиб борилди.
✅Институт ректори Садоқат Сиддиқова томонидан ушбу корхона фаолиятини тарғиб қилиш ҳамда яхши кадр-мутахассисларни жалб этиш учун «Лукоил куни»ни ташкил этиш таклифи берилди.
Шунингдек, ректор томонидан Бухоро муҳандислик-технология институтида нефть-газ соҳасидаги 3 та кафедрада фаолият юритаётган 80 нафар профессор-ўқитувчларнинг 10 нафари фан доктори, 20 нафари фан номзоди ва фалсафа докторлари эканлигига тўхталиб, 4 та бакалавр, 4 та магистратура йўналишида 1098 нафар мутахассис тайёрланаётганлигини, 13 нафар илмий изланувчлар ҳамда 1 та илмий кенгаш мавжудлиги ҳақида маълумот берилди.