Куни кеча Урал гуманитар институти раҳбари Симанюк Элвира Эвалдовна бошчилигидаги делегацияси аъзолари Бухоро давлат педагогика институтига ташриф буюрди. Меҳмонларни Бухоро давлат педагогика институти ректори Баҳодир Маъмуров кутиб олди. Учрашув давомида томонлар бир неча йўналишларда ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар олиб борди.
Жумладан, Урал гуманитар институти тасарруфидаги юқори индексли журналларда БухДПИ профессор-ўқитувчиларининг илмий мақолаларини чиқариш, ёзги мактаблар учун талаба алмашинуви, педагогика ва психология йўналишларида илмий кенгашларда ҳимояларни ташкил этиш ва яна бир қатор ўзаро манфаатли тармоқларда ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда кейинги босқичда уларни янада ривожлантиришга келишиб олинди.
Яқин келажакда ҳар иккала институт ҳамкорлигида қўшма дастурни ташкил қилиш масалалари учрашув қатнашчилари томонидан қўллаб-қуватлангани Бухоро давлат педагогика институтида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор берилаётганидан далолат беради.