Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилади
Бухоро

Тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилади

11.10.2023 135
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг


“Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-329, 10.10.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 январгача қуйидагилар ташкил этилади:

🔹йўл хўжалиги, электр таъминоти, сигналлаштириш ва алоқа, локомотив хўжалиги, ягона диспетчерлик маркази ва юк станциялари иш фаолиятини таъминлаш бўйича “Темирйўлинфратузилма” АЖ;

🔹юк ташиш хизматларини амалга ошириш, юк вагон ва контейнер хўжалигини сақлаш ва ривожлантириш, мультимодал “эшикдан эшиккача” ташувларни йўлга қўйиш, логистика марказлари ва терминалларини ташкил этиш бўйича “Темирйўлкарго” АЖ;

🔹юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларда йўловчиларни ташиш хизматини кўрсатиш бўйича “Темирйўлэкспресс” АЖ;

🔹“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ таркибида вокзаллар фаолиятини таъминлаш бўйича “Темир йўл вокзаллари” МЧЖ ва шаҳар атрофида йўловчилар ташиш бўйича “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ;

🔹болалар оромгоҳлари, соғлиқни сақлаш, маданий-маърифий ва спорт объектларини сақлаш бўйича “Темир йўл ижтимоий хизматлар” муассасаси.

📝 Темир йўлда юкларни маҳаллий, экспорт ва импорт йўналишларида ташиш тарифларига тақдим этилган чегирмалар 2024 йил 1 январданбекор қилинади ҳамда уларни фақат Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тақдим этиш тартиби жорий этилади (бундан икки ёки ундан кўп хорижий мамлакатларнинг темир йўл маъмуриятлари билан келишувларга асосан тақдим этилган чегирмалар мустасно).

🗓 2023 йил 1 декабргача темир йўлларда юкларни ташиш тарифларига тақдим этиладиган чегирмалар рўйхати тасдиқланади.

☑️ 2024 йил 1 январдан юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш ҳамда юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилади ва уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилади.

🗒 2025 йил 1 январдан маҳаллий йўналишларда йўловчиларни ташиш хизматларини (юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш бундан мустасно) кўрсатишдан кўрилган зарарлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан темир йўл транспортида юк ташиш хизматларига берилган чегирмалар Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилинади.

📋 2027 йил 1 январгача темир йўл транспорти хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан олиб кириладиган ортиш-тушириш ишлари учун мўлжалланган механизм ва ускуналарга божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

✅ 2026 йил 1 январгача “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарга ўзаро тўғридан-тўғри шартномалар асосида товарларни сотиш, ижарага бериш, харид қилиш, етказиш, иш (хизмат)ларини бажаришга рухсат берилади.

Шерзод Камалов 11.10.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Тиббий хизматлар сифати ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича янги ислоҳотлар тақдим этилди
Бухоро
Болалар учун ўйин майдончалари мажбурий тарзда ташкил этилади
Бухоро
Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак
Бухоро
Карта ва аккаунтни бошқаларга бериш учун жазо кучайтирилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Тиббий хизматлар сифати ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича янги ислоҳотлар тақдим этилди

01.05.2026 28
Бухоро

Болалар учун ўйин майдончалари мажбурий тарзда ташкил этилади

30.04.2026 21
Бухоро

Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак

30.04.2026 57
Бухоро

Карта ва аккаунтни бошқаларга бериш учун жазо кучайтирилади

29.04.2026 31

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?