📱 Ижтимоий тармоқларда давлат ташкилотлари ҳанузгача кўпчиликдан талаб қилиниши тақиқланган ҳужжатларни сўраётгани ҳақидаги шикоятлар ёзиб қолдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз❕
🗂 Қонунчилигимизда (PF–6191-son,PF–6269-son – тўлиқ рўйхат) аҳолидан қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш аллақачон бекор бўлган:
▫️шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
▫️шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
▫️диплом маълумотлари (олий таълим ва ўрта махсус);
▫️кам таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
▫️СТИР маълумотлари;
▫️имтиёзга эгалик тўғрисидаги маълумотлар ва бошқалар.
📁Бу турдаги ҳужжатлар давлат ташкилотлари томонидан идоралараро ҳамкорлик йўли билан олинади.
❗️ Ушбу ҳужжат ва маълумотларнинг аҳолидан талаб қилиниши давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик талабларининг бузилиши ҳисобланиб, бундай йўл тутган давлат идоралари учун жавобгарлик мавжуд.
☎️Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз талаб қилиниши бекор бўлган ҳужжатларни сўраш ҳолатларига дуч келсангиз, Адлия вазирлигининг 1148 колл-марказига мурожаат қилишингиз мумкин.
Шунингдек, бу ҳақда бот манзилига ёзиб қолдирсангиз ҳам бўлади.