Куз келиши билан пахтакорларимиз учун маъсулиятли палла бошланади. Эрта баҳордан улкан меҳнат ва меҳр ила парваришлаб етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олиш даври етиб келганидан дарак бу.
Вобкентлик миришкор бободеҳқонлар томонидан етиштирилган ҳосил чўғини кўриб кўзингиз қувнайди. Туманнинг қайси фермер ҳўжалигига борманг, теримчилар учун кўнгилдагидек шароитлар яратилганига гувоҳ бўласиз.
Бугунги кунда Вобкент туманида пахта йиғим-терим ишлари бошлаб юборилди.
Ушбу жараёнга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бугун туман ҳокими Ф.Умаров, туман ИИБ бошлиғи подполковник Ў.Сойибов ва мутасадди раҳбарлар иштирокида Кумушкент ҳудудидаги “Нодир Бобур Тоғой”, “Мурод Шўробод замини” ва Хайрабод ҳудудидаги “Пушмонтеппа”, “Захро юлдузи” фермер хўжалиги далаларида пахта ҳосилини теримга тайёргарлик ҳолати ва бу бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Туман ҳокими томонидан ҳосилни нест-нобут қилмасдан уюшқоқлик билан бажариш бўйича топшириқлар берилди.