Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 54-бандига кўра, солиқ органлари томонидан ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасида ундирилган солиқлар ва пенялар суммаларининг 60 фоизи давлат бюджетига, 40 фоизи Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига йўналтирилади.
Бюджет кодексининг 2-моддасига кўра, бюджет тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодекс ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир. Бюджет тўғрисидаги қонунчиликнинг бошқа қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган нормалари ушбу Кодексга мувофиқ бўлиши керак.
Бюджет кодексининг 62-моддасига кўра, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари белгиланган тартибда давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий жарималар ҳамда молиявий санкциялардан ажратмалар ҳисобидан шакллантирилади.
Шунда, КабМиннинг 1-сонли қарори Бюджет кодексига зид бўлмоқдами? Ахир камерал солиқ текшируви натижасида ундирилган солиқлар суммаларининг 40 фоизи Давлат солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилиши белгиланганку !
Нега халқнинг пули-солиқларнинг катта қисми (40 фоиз катта рақам-тадбиркорлар камерал солиқ текширувлар натижасига кўра миллиардлаб солиқ тўлайди) қайсидир давлат органининг ҳисобида қолиши керак!
Ким бунга изоҳ беради!
Энди тушунгандирсиз камерал кўп ўтказилишининг сабабини!