Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “Ёшлар сайилгоҳи”нинг очилиши вобкентликлар учун байрамга муносиб совға бўлди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > “Ёшлар сайилгоҳи”нинг очилиши вобкентликлар учун байрамга муносиб совға бўлди
Бухоро

“Ёшлар сайилгоҳи”нинг очилиши вобкентликлар учун байрамга муносиб совға бўлди

28.08.2023 276
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллик байрами арафасида Вобкент туманининг “Вобкент” маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокимлиги ташаббуси билан 8 млрд сўмдан ортиқроқ маблағ сарфланиб, қисқа фурсатда ҳашар йўли билан бунёд этилган Ёшлар боғининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.


Мазкур боғнинг фойдаланилишига топширилишига бағишланган тадбирда Ф.Умаров бошчилигида секторлар раҳбарлари, нуронийлар, фаоллар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сонли қарори ҳамда 2023 йил 11 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини туманда таъминлаш, 76500 дан ортиқ ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида туман марказида кўнгил очар “Ёшлар сайилгоҳи” ташкил этиш режалаштирилганлигини, шу муносабат билан туман марказида, бутун бир ҳафта давомида кечаю кундуз ишлайдиган “Ёшлар сайилгоҳи”ни ёшлар ихтиёрига топширилишини таъкидлаб ўтди.
Ёшлар сайилгоҳи ёшларининг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун туман марказида қиймати 8 млрд.сўмдан ортиқроқ бўладиган 1,9 гектар майдонда жойлашган бўлиб сайлгоҳда дам олиш майдонлари, фавворалар майдони, овқатланиш объектлари жой олган. 
Хиёбонда азиз ёшлар учун кино кечалари, рақслар, маданий-маърифий тадбирлар, викториналар, «Қувноқлар ва зукколар» ва бошқа билимга чорлайдиган томошалар йўлга қўйилади.
Ушбу кўнгилочар “Ёшлар сайлгоҳи” ёш авлодни юксак маданиятли, теран фикрловчи, ватан равнақига ўз ҳиссасини қўшадиган ёшларимиз учун узоқ йиллар хизмат қилади.

Шерзод Камалов 28.08.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода тамагир ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди
Бухоро
“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухорода тамагир ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

16.09.2025 303
Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 46

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 20

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 78

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?