Ниҳоят чироқсизликдан одамлар ўлиши ҳам бошланди. Аслида электр йўқлиги учун олдин ҳам одамлар ўлган, аммо расмий ҳисоби юритилмаган ва расмий сабаби бошқа бўлган.
Тошкентдаги янги қурилган бинолардан бирида чироқ йўқлиги учун лифтда қисилиб қолган 32 ёшли аёл вафот этган.
Паркент кўчасидаги 239-уйда 23 июл куни электр таъминоти ўчирилгани сабабли ижарачилардан бири лифтда қолиб кетган. Видеоёзувда унинг лифтга киргани аниқланган. Лифт юқори қаватда тўхтаб қолган. Янги уй хонадонларига ҳали аҳоли тўлиқ кўчиб келмагани сабабли аёлни ҳеч ким эшитмаган.
Аёлни бир неча кун қидиришган, аммо мурдасини топишган.