Вобкент туман газ таъминоти филиали томонидан Вобкент туманидаги табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларида аҳоли билан очиқ мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.
Мазкур тадбирлар бугун Вобкент тумани “Ниёзхўжа” МФЙ Қорёғди қишлоғида бўлиб унда туман ҳокимлиги ахборот хизмати, “Вобкенттумангаз” газ таъминоти филиали ва маҳалла фуқаролари бевосита иштирок этиб, тадбир давомида суюлтирилган газ баллонларининг вақтида етказиб берилиши, уларнинг техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда суюлтирилган газ билан таъминланганлиги ва аҳолини қийнаб келаётган муаммолар юзасида сўз юритилди.
Вобкент туманида жами 13 минг 554 та, “Ниёзхўжа” маҳалласида эса 639 та маиший газ баллондан фойдаланувчи истеъмолчилари мавжуд бўлиб уларнинг барчасида ID карталар билан таъминланган. Уларга белгиланган режа график асосида тумандаги 44 та маҳалладан 22 маҳаллага газ баллонлари тарқатилар экан, шубҳасиз, бугунги жорий этилган янги тизим тўғрисида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Истеъмолчиларига йил бошидан буён шу кунгача 1108 тонна 980 кг суюқ газ етказилган.
Яқинда туманда суюлтирилган газ таъминоти тизимида истеъмолчилар ва соҳа ходимлари учун яна бир қулайлик жорий қилинди. Яъни, туман бўйича аҳолига суюлтирилган газ маҳсулотларини етказиш ва ўрнатиб бериш хизматларини янада такомиллаштириш юзасидан хавфсизликни таъминлаш мақсадида туман газ таъминоти бўлимларидаги мавжуд маиший газ баллон ташувчи автотранспорт воситалари учун махсус аравача ташкил этилган.
– Суюлтирилган газ тўлдирилган маиший газ баллонни ерда думалатиб ёки мўлжалланмаган транспорт воситасида хонадонга ташиш мумкин эмас – дейди “Вобкентгаз” таъминоти суюлтирилган газ хизмати бошлиғи Пано Шодиев. – Бу газ баллондан газ сизиб чиқиши, портлаши каби нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. Аслида газ баллонларининг муддатидан олдин носоз ёки яроқсиз ҳолга келишига ҳам аксар ҳолларда уларнинг хавфсизлигига эътибор бермаслик сабаб бўлади.
Айни вақтда туманда маиший газ баллон ташувчи 3 та автотранспорт воситаси мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси махсус аравача билан таъминланган. Очиқ мулоқот сўнгида аҳоли ўзини қийнаётган маволларга мутасаддилар томонидан жавоб берилиб, “Вобкенттумангаз” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан маҳалла фуқароларига:
• Суюлтирилган баллонли газдан фойдалангандан сўнг газ плитасидаги ёпиш жўмраклари ҳамда баллондаги ёпиш ускунасини ёпиб қўйишни унутмаслик;
• Хонада газ ҳиди сезилганда зудлик билан газ жиҳозларидан фойдаланишни тўхтатиш, очиқ оловдан фойдаланмаслик, чекмаслик, электр чироқларини ва жиҳозларни ўчирмаслик, ёқмаслик, газ плитадаги жўмракларни ва баллондаги жўмракни ёпиб, хонани шамоллатиш чораларини кўриш учун эшик ва деразаларни очиб қўйишни, жойлардаги авария хизмати – 104 телефон рақамига дарҳол хабар беришни;
• Маиший газ баллонларидан фойдаланишда ёш болалар, ўз ҳаракатларини бошқариб билмайдиган шахсларга ва газ жиҳозларидан фойдаланиш қоидаларини билмайдиганларга рухсат бермаслик;
• Ҳаво алмаштириш иложи бўлмаган хоналарда баллонли газ мосламаларидан фойдаланмаслик;
• Хоналарда ва ер тўлаларда бўш ҳамда тўла суюлтирилган газ баллонларни сақламаслик;
• Хонадаги мавжуд газ баллонларини алмаштириш пайтида электр ёритгичларини ўчириб ёқишга, очиқ оловдан фойдаланишга, электр иситгичлари ва иситиш печларидан фойдаланишга рухсат берилмаслиги;
• Газ баллонларини алоқаси бўлмаган шахслар иштирокида алмаштирмаслик тўғрисида тушунтитришлар берилди.
Бундай очиқ мулоқотлар аҳолини давлат ташкилотлари билан муносабатларини янада бирлаштиради.