Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро давлат педагогика институти ўқув бўлими бошлиғи А.А. фуқаролар Б.С. ва Қ.Қ.ни танишлари ёрдамида 5 000 АҚШ доллари эвазига ушбу институтга ўқишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Kim ekan bu