Бухоро тумани “Янги Турмуш” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Р.А. ўз мансаб мавқедан фойдаланиб шу маҳаллада яшовчи беш нафар фуқарони номига 33 млн. сўмдан, жами 165 млн. сўм имтиёзли кредит маблағларини олиш мақсадида сохта тавсияномалар ва далолатномалар расмийлаштириб, электрон базага киритиш йўли билан АТБ “Агробанк” Бухоро туман филиалидан кредит маблағларини олишга эришиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.