Бухоро вилояти қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспексияси томонидан Пешку туман “Сусана” МФЙ ҳудудида қурилаётган 120 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти объектида навбатдаги назорат ишлари ўтказилди.
Натижада объектда қуйидаги қоидабузарликлар аниқланди.
Объектга олиб келинган ПК157х12 турли плиталарнинг мукаммал технологик хулосаси мавжуд эмаслиги, шунингдек, объектда бажарилган темир бетон конструкцияли яхлит пойдеворларда 1-, 2-қават устун ва тўсинлари шунингдек, эшик ва деразаларнинг перемичка конструкцияси мустаҳкамлигини аниқловчи махсус аккредитасиядан ўтган лабаратория хулосалари ҳамда олиб келинган қурилиш материалларининг мувофиқлик сертификатлари тақдим этилмаган. Шунингдек, тасдиқланган лойиҳа ечимларига асосан объектнинг том қисмидаги армопояснинг белбоғлар қадамлари 400 мм дан бажарилиши лозимлиги кўрсатилган бўлсада амалда 350-550 ммда бажарилганлиги аниқланди.
Шу билан бирга, қурилишда хавфсизлик техникаси меёрий ҳужжат талабларига риоя қилинмаган, ишчилар ҳимоя воситалари ва махсус кийим бош билан таъминланмаган ва объект қурилиш чиқиндиларидан тозаланмаганлиги аниқланди.
Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилиб, сифатсиз плиталар инспексия ходимлари томонидан демонтаж қилинди. Сифатсиз маҳсулот етказиб берган ишлаб чиқарувчи ҳамда пудратчи ташкилотга нисбатан тақдимномалар киритилди.