Ушбу мурожаат жорий йилнинг 17 апрель куни худди шу мазмундаги мурожаат телеграм ижтимоий тармоғи орқали эълон қилинган бўлиб, ўша кунни ўзида Ромитан тумани ҳокимлиги вакиллари, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари ҳамда “Тошработ” маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳамкорлигида жойига бориб ўрганилиб, айни пайтда “Тошработ” маҳалла фуқаролар йиғини “Сўфилар” қишлоғида яшовчи, ҳозирги кунда жигар церрози хасталигига чалинган, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаро Шохсанам Ботировага жорий йилнинг март ойида саховатпеша тадбиркорлар томонидан ҳомийлик асосида 300 минг сўм пул маблағи, 17 апрель куни саховатпеша тадбиркорлар томонидан ҳомийлик асосида яна 1 миллион сўм пул маблағи ҳамда 13 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, 21 апрель куни “Аёллар” жамғармаси томонидан 1 миллион 200 минг сўм пул маблағи, 28 июнь куни “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 8 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, 29 июнь куни туман ҳокимлиги томонидан бепул 150 килограмм буғдой, 1 қоп ун маҳсулотлари бугунги кунга қадар беғараз ёрдам сифатида берилган эди.
Бундан ташқари фуқаро Шохсанам Ботирова “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилганлиги сабабли даволаниши учун шартнома асосида 6 миллион сўм пул маблағи йўналтирилган бўлиб, ушбу фуқарога бугун, 3 июль куни “Аёллар” жамғармаси томонидан 6 миллион 600 минг сўм пул маблағи кўчириб берилиб, мурожаат ижобий ҳал этилди.
Маълумот ўрнида, тумандаги “Темир дафтар”, “Меҳр дафтари”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга бериладиган моддий ва маънавий ёрдамлар босқичма-босқич амалга оширилишини яъни ушбу ҳолат қўшимча вақт талаб қилишини маълум қиламиз.