Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Самарқанддаги тилла кони шахтасида 24 ва 19 ёшли йигитларнинг жасадлари топилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Самарқанддаги тилла кони шахтасида 24 ва 19 ёшли йигитларнинг жасадлари топилди
Бухоро

Самарқанддаги тилла кони шахтасида 24 ва 19 ёшли йигитларнинг жасадлари топилди

03.07.2023 483
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Конга қимматбаҳо тошларни талон-торож қилиш учун кирган йигитларни ер ости ўзиюрар машинаси босиб кетган бўлиши мумкин.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳудудида жойлашган Зармитан кони шахтасида икки эркак кон техникаси остида қолиб ҳалок бўлишгани ҳақида хабар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га хабар беришича, ҳодиса ҳақиқатда 28 июнь куни тахминан соат 03:30 ларда содир бўлган.

Маълум қилинишича, шу куни 2-маъдан юклаш пунктига бориб қайтаётган ер ости ўзиюрар машина оператори икки нафар номаълум шахсларнинг оғир тан жароҳати олган ҳолатдаги мурдасини кўриб қолган. Уларнинг эгнида кон ишчиларининг кийими ҳамда ёнларида 2 қопда жами 94 кг оғирликдаги маъдан тошлари бўлган.

Аниқланишича, улар конга таркибида олтин бўлган маъданли тошларни талон-торож қилиш учун ғайриқонуний равишда киришган.

Бирламчи маълумотларга кўра, ушбу номаълум шахсларни мазкур опеторнинг ўзи босиб кетган бўлиши мумкин. Сабаби, ўзиюрар машина кабинаси унинг ён томонида жойлашган ва марҳумлар машина ҳаракат йўналишининг қарама-қарши ён томони оператор кўриш радиусидан ташқарида қолган бўлиши эҳтимоли ҳам бор.

Марҳумларнинг бири 1999 йилда, иккинчиси 2003 йилда туғилган йигитлар бўлган. Улар Қўшработ туманининг Майинтепа қишлоғида яшаган.

Ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи аъзоларини ҳамда Қизилқум кон техника инспекцияси мутахассисларининг чиқиши таъминланган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шерзод Камалов 03.07.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 43

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 20

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 78
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 491

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?