Тантанага болажонларнинг оиласи учун кўркам дастурхон ёзилиб, уларнинг ота-оналари ва яқинлари таклиф этилди. Болажонларнинг шодон кулгилари тадбирга хурсандчилик улашди. Суннат тўйларини нишонлаётган болажонлар учун совға сифатида 30 та велосипед ҳамда сарпо кийимлари олиб берилди.
Туман ҳокими шодиёна сабабчилари ва уларнинг ота-оналарини муборакбод этди.
–Болажонларимиз эртанги кунимиз эгалари, – деди А.Файзиллоев. – келажакда улар орасидан шифокорлар, ўқитувчилар, дастурчилар, чегарамиз посбонлари, умуман юртимиз ривожи учун хизмат қиладиган инсонлар етишиб чиқишига ишонамиз.
Тадбир давомида туман имом хатиби болажонларнинг келажакда баркамол, комил шахс бўлиб етишишини тилаб ҳақларига қуръон тиловат қилди. Туман маданият ходимлари, хушовоз хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача кайфият бағишлади.