Қурбон Ҳайити байрами муносабати билан Бухоро шаҳридаги масжидларга олиб борувчи қуйидаги автомобил ё‘лларида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинчалик чекланади.
▪️“Файзобод” масжидига олиб борувчи Ибн Сино кўчасининг Дилкушо кўчаси билан кесишган қисмидан Оқ мачит (2524 автожамланма) кўчаси кесишган қисмигача;
▪️“Дилкушо” масжидига олиб борувчи Дилкушо кўчасининг Ибн Сино кўчаси билан кесишган қисмидан халқобод кўчаси (“Дилкушо деҳқон бозор”) кесишган қисмигача;
▪️“Боло ҳовуз” масжидига олиб борувчи Абу хафс Кабир кўчасининг М.Карим кўчаси билан кесишган қисмидан хўжа Нуробод кўчаси (айланма ҳаракатдан 6-мактабга бурилиш) билан кесишган қисмигача
▪️“Абу Ҳафс Кабир” (Ҳазрати имом) масжидига олиб борувчи Абу хафс Кабир кўчасининг Ибн Сино кўчаси билан (“Раймаг” айланма) кесишган қисмидан Вобкент кўчаси кўчаси билан кесишган қисмигача бўлган оралиқда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тухтатилади!